Куртуа Ла Лигада иккинчи бўлди

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 17-турида “Реал” сафарда “Валенсия” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эътиборлиси, “қироллик клуби” дарвозабони Тибо Куртуа сўнгги дақиқаларда рақиб жарима майдонига келди ва баланд сакраиб дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Тўпни “Валенсия” дарвозабони қайтарди ва у "қироллик клуби" ҳужумчиси Карим Бенземага тушди ва у ҳисобни тенглаштирди.

Таъкидлаш керакки Куртуа шу тариқа жорий мавсум Ла Лигада рақиб дарвозаси томон 2 та аниқ зарба берган 2-дарвозабон бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Леганес” дарвозабони Хуан Сориано “Леванте”га қарши ўйинда рақиб дарвозаси томон 2 та зарба берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!