Куртуа «Манчестер Сити» айбдор деб топилгандан сўнг баёнот берди
Белгия терма жамоаси ва мадридлик «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа атрофида катта шов-шувга сабаб бўлган «Манчестер Сити» можароси ҳақида фикр билдирди. Маълумки, инглиз гранди Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузгани учун айбдор деб топилган.
«“Манчестер Сити”нинг қилган иши – мусобақага аралашув, уни манипуляция қилишдир. Агар шундай йўл тутмаганида, эҳтимол, улар кейинчалик жамоага қўшилган айрим футболчиларни олиб кела олмасди», – дея Куртуа сўзларини келтиради Madrid Xtra нашри.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, қатор молиявий қоидаларни бузгани учун «Манчестер Сити» Премьер-лигадан чиқариб юборилиши ва олдин қўлга киритган чемпионлик унвонларидан маҳрум этилиши мумкин.
Жорий мавсумда Англия чемпионатида Энцо Мареска бошқарувидаги жамоа 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар