Куртуа Мбаппенинг
Ads

"Реал" Мадрид клуби дарвозабони Тибо Куртуа ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “қироллик клуби”га кўчиб ўтиши борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен ушбу трансфер масаласида ҳеч нарса билмайман. Бу ҳақда матбуотда кузатяпман. Лекин шуни ишонч билан айтишим мумкинки, “Реал” бундай футболчилар учун доимо қучоғини очади”, - дейди бельгиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мбаппенинг “Реал”га ўтиши 2020 йилнинг ёзига қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.