
Куртуа қайтди! Бельгия терма жамоасининг март ойидаги йиғинига чақирилган футболчилар билан танишинг
Бельгия терма жамоасининг март ойидаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.
Эътиборли жиҳати шундаки, рўйхатга "Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа ҳам киритилган. Куртуа сўнгги марта 2023 йил июнь ойида Белгия терма жамоаси сафида майдонга тушган эди. Шундан кейин, у Доменико Тедеско билан муносабатларидаги келишмовчиликлар туфайли терма жамоага чақирилмаган. Январь ойида мазкур мутахассис Бельгия миллий жамоаси бош мураббийлик лавозимини тарк этди. Ҳозирда жамоани Руди Гарсия бошқармоқда.
Бельгия терма жамоасини Миллатлар лигаси плей-офф босқичида Украинага қарши иккита ўйин кутмоқда - сафарда (20 март) ва ўз майдонида (23 март).
Фикрлар