Куртуа "Сити"га қарши жароҳат билан ўйнаган. Унинг қўл мушакларидаги томирлари ёрилган

"Реал" Мадрид дарвозабони Тибо Куртуа кеча "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жароҳат билан ўйнагани маълум бўлди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди. 

Куртуанинг "Сити" билан бўладиган учрашув олдидан "Хетафе"га қарши баҳсда қўл мушакларидаги томирлари ёрилиб кетган.

У тикланиш муолажаларини ўтказган. Бироқ беллашувга тўлиқ тайёр бўлмаган. Тибо ўзидаги ноқулайликларга қарамай, ўйинда 4 та супер сейв ижро этди. 

Маълумот ўрнида, "Реал" кеча "Манчестер Сити"га йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, чемпионлар лигаси финалига чиқиш имконини қўлдан бой берди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!