Куртуа узоқ муддатга сафдан чиқди
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабон Тибо Куртуанинг жароҳати бўйича тиббий хулоса эълон қилди. Белгиялик посбонга тўрт бошли мушак таркибига кирувчи ўнг соннинг тўғри мушаги шикастлангани ташхиси қўйилган.
"Бугун "Реал" тиббий хизмати томонидан Тибо Куртуанинг тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг, футболчига тўрт бошли мушак таркибига кирувчи ўнг соннинг тўғри мушаги жароҳати ташхиси қўйилди. Унинг тикланиши кузатиб борилади", - дейилади "Реал"нинг расмий сайтидаги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га (2:1) қарши жавоб ўйинида захирага олинганди. ОАВ Тибо ўйинолди чигалёзди машғулотларида оғриқ сезганини таъкидлади. У ечиниш хонасига бориб, бу ҳақда тиббиёт ходимларига хабар берди. Тезкор текширувдан сўнг у қурбонлик қилишга ва ўйнашга қарор қилди, аммо танаффусда уни захира дарвозабони Андрей Лунин билан алмаштиришга қарор қилинди.
Маълумотларга кўра, футболчи 9 та учрашувда майдонга туша олмайди. Улар ичида “қироллик клуби”нинг “Атлетико”, "Барселона” ва “Бавария”га қарши иккала ўйин бор.
Фикрлар