Курзава ҳеч қаёққа кетмайди!

ПСЖ клуби ҳимоячи Лайвин Курзава билан амалдаги шартномани узайтирганини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, парижликлар 27 ёшли футболчи билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Курзава ПСЖ сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Унинг клуб билан аввалги шартномаси жорий ёз ўз ниҳоясига етар эди. Унга эса "Ювентус", "Ливерпуль" ва "Барселона" клубларидан қизиқишлар бўлаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!