Кутганмидингиз? Лапорта аллақачон Мессига 2025 йилгача шартнома таклифини юборган
"Барселона" президенти Жоан Лапорта аллақачон Лионель Мессининг агенти ва отасига ҳамкорлик таклифини юборган. Месси 2025 йилгача мўлжалланган шартнома олди, бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Лионель мавсум охирида эркин агентга айланади. Чунки футболчи ПСЖ билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Аргентиналик футболчига Париж клубининг лойиҳаси ёқмаяпти, қолаверса, мухлислар томонидан тез-тез "калтакланиб" туриши ҳам сабаблардан бири.
"Барселона" ёзда Мессининг қайтиши учун баъзи футболчиларини сотмоқчи. Лео Каталонияни 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида тарк этганди.
Фикрлар