Кутиб ол, Баку. Ўзбек ўғлони келмоқда !
28 сентябрь куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида "IBA Champion's Night" турнири бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақада ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов ва россиялик боксчи Всеволод Шумков 57 кг вазнда IBA Pro жаҳон чемпионлик камари учун ўзаро жанг қилади. Икки босчи ҳам бўлажак баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Всеволод Шумков: "Миразиз яхши боксчи. Аммо жуда кам ҳужумга ўтади. Кўпинча у кучли яккалик зарбалари билан кифояланади. Ўйлайманки, менинг техникам ва жисмоний ҳолатим ғалаба қозонишимга ёрдам беради. Мен бу жангга жиддий тайёргарлик кўрганман."
Миразизбек Мирзаҳалилов: “20 йилдан бериб бокс билан шуғулланиб келаман. Акам менинг биринчи мураббийим. Биз у билан бу спортда катта натижаларни мақсад қилганмиз. Мен кутган онларга эса жуда яқин қолмоқда. Умид қиламанки, бу жангда мен ғалаба қозонаман."
Эслатиб ўтамиз, Миразизбек Мирзаҳалилов ўзиниг сўнгги жангида мексикалик Луис Родригесни мағлубиятга учратганди.
Фикрлар