Кутиб олинг, хоккей бўйича жаҳон чемпионлари...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хоккей бўйича Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбон Финляндия терма жамоаси канадалик хоккейчилар билан куч синашди. 

Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳснинг асосий вақтида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Овертаймларда эса финляндиялик хоккейчилар бир бора рақиб дарвозасига шайба киритди. 

Шу тариқа, "суомилар" ўз тарихида тўртинчи марта Жаҳон чемпионига айланди. 

3-ўрин учун кечган беллашувда Чехия терма жамоаси АҚШ хоккейчиларига қарши "муз"га чиқди ва 8:4 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа бронза медалларига эга чиқди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдурахман Абдувалиев
30/05/2022 20:16
Россиясиз ўтган жаҳон чемпионати кимга қизиғи бор. Реални чиқазиб ташлаб, Чемпионлар лигасини ўтказиш билан баробар