Кутилганидек! ФИФА Индонезиядан мусобақа мезбонлигини олиб қўйди!

Сиёсий муамолар сабабли ўтказилиши катта сўроқ остида турган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлиги Индонезиядан олиб қўйилди.

Бу ҳақида ФИФА расман маълум қилди. Турнирни янги мезбони ким бўлиши ҳозирча номаълум, бироқ тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Эътиборлиси, ФИФА турнир ўтадиган санъаларни (20 май - 11 июн)ўзгартирмоқчи эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
BAKR ABU
30/03/2023 11:25
Зур иш килибди Индонезия исройлни куйме уйнашига маладес койил