
Остон Ўруновнинг ҳолати ҳақида яхши хабар!
Остон Ўрунов тез орада гуруҳ машғулотларига қайтади. Бу ҳақда Эроннинг "Total Futbal" саҳифаси маълум қилди.
"Ўруновнинг сўнгги ҳолати ҳақида шуни айтиш мумкинки, унинг аҳволи анча яхшиланган ва бу ҳолат давом этса, у кейинги ҳафтанинг бошида ёки ундан олдин жамоанинг гуруҳ машғулотларида иштирок эта олади.
Футболчи ўзининг такрорий жароҳатларидан жуда ранжиган ва бу сафар яхшироқ ҳолатда гуруҳ машғулотларига қайтишга ҳаракат қилмоқда ва ўйинларга шошилмаяпти" - дейилади хабарда.
Маълумот учун, "Персеполис" таркибидаги легионер футболчимиз терма жамоа сафида БААга қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.
Фикрлар