
Кутилганидек кескин ва ҳужумкор ўйин ёхуд чемпион мағлубиятдан қутулиб қолди
Ҳамма кутган “Насаф” ҳамда “Андижон” ўртасидаги ўйин чиндан қизиқарли, ҳужумкор руҳда кечди.
Қаршида амалдаги чемпионга қарши ўйнаш исталган жамоа учун жуда мураккаб. Лекин шунга қарамасдан “Андижон” ҳам кучли рақибга қарши пухта тайёрлангани учрашув давомида кўзга ташланди. Боз устига айнан “Бургутлар” учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Бу сафар ҳам Дамир Темиров яна ўзини кўрсатди. Саидумархон Саиднуруллаевнинг тезкорлик билан жарима майдони ичига узатган тўпини Дамир Темиров дарвоза томон йўллади. Аввалига Абдувоҳид Неъматов қайтарди, иккинчи уринишда Темиров барибир ўз мақсадига эришди.
Умуман олганда, ўйинда иккита гол урилди ва иккинчи бўлимда мезбонлар мувозанатни тиклади. “Насаф” кескин ҳужумлар уюштирган чоғида ҳимоячилар ва дарвозабон ишончли ҳаракат қилдилар. Шу билан бирга “Андижон” тезкор қарши ҳужумларда рақибни жазолашга ҳам яқин эди. Айниқса, баҳс охирларида Муҳаммадали Усмоновнинг узатмасидан кейин Исмаил Акинаденинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
Шу тариқа, муросасиз ўтган беллашувда иккала жамоа бир очкодан ишлаб олди.
“Насаф” – “Андижон” – 1:1 (0:1).
7 август. Қарши. “Насаф” стадиони. 12357 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Авазбек Абдуллаев
Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев
ВАР: Акобир Шукуруллаев
АВАР: Адҳам Рихсибоев
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Абдулвосидхон Валихонов
“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Умар Эшмуродов, Игорь Голбан (Ғолиб Ғайбуллаев, 57), Шерзод Насруллаев, Мурод Раҳматов, Зафармурод Абдираҳматов (Шуҳрат Муҳаммадиев, 85), Шароф Муҳитдинов (Сардор Баҳромов, 66), Стефан Чолович (Аденис Шала, 66), Ойбек Бозоров, Драган Черан (Суҳроб Нуруллоев, 85), Хусайн Норчаев.
“Андижон”: Эржан Токотаев, Суннатиллох Ҳамиджонов, Шахзод Азмиддинов, Кристиан Новак, Сардор Азимов, Саидумархон Саиднуруллаев (Шохжаҳон Ёрқинбоев, 82), Дамир Темиров (Фарҳод Соҳибжонов, 90), Муҳаммадкарим Тоиров, Дониёр Абдуманнопов (Ислом Маматказин, 90), Бектемир Абдуманнонов (Муҳаммадали Усмонов, 82), Отабек Жўрақўзиев (Исмаил Акинаде, 63).
Голлар: Дамир Темиров, 6 – 0:1. Ойбек Бозоров, 60 – 1:1.
Огоҳлантиришлар: Шахзод Азмиддинов, 40. Дамир Темиров, 64. Муҳаммадкарим Тоиров, 64.
Фикрлар