Кутилмаган қарор. Коутиньо қаерда ўйнаши ҳал бўлди

Ўзига жамоа қидираётган “Барселона” плеймейкери Коутиньо маълум муддат “Бавария”да қоладиган бўлди.

Бундеслигада чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган мюнхенликлар бразилиялик футболчи хизматларидан Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларида фойдаланмоқчи. Шунинг учун “Бавария” мавсум охиригача Коутиньони ўз сафида олиб қолмоқчи.

Аслида ижара муддати 30 июнь куни якунланиши керак эди. “Бавария” раҳбарлари “Барселона” билан ушбу муддатни узайтириш бўйича келишувга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!