Кутилмаганда “Ювентус” мураббийи ишдан кетди

Туринликларнинг собиқ ҳимоячиси Андреа Бардзальи ўтган йилнинг сентябрь ойида “Ювентус” мураббийлар штабида иш бошлаган эди. Қисқа фурсат ишлаганидан сўнг вазифасини тарк этди. 

- Мен йиллар давомида жимгина мени қўллаб-қувватлаб келган оиламга кўпроқ вақт ажратишга қарор қилдим, - дейди 39 ёшли собиқ футболчи. – “Ювентус”дан миннатдорман.

Андреа Бардзальи терма жамоа сафида 2006 йили жаҳон чемпиони бўлган. “Ювентус” таркибида саккиз карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)