Кварацхелия ПСЖни тарк этишни истамаяпти

Хвича Кварацхелия яқин орада ПСЖдан кетишни режалаштирмаяпти.

"Tribal Football" маълумотига кўра, грузиялик вингер Париж клубидаги ҳолатидан тўлиқ қониққан ва ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш нияти йўқ.

Аввалроқ футболчига "Арсенал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Бироқ Кварацхелиянинг позицияси сабаб бу трансфер амалга ошиши эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Унинг бозор қиймати тахминан 90 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!