КХЛ.
Ads

Екатеринбургнинг "Автомобилист" жамоаси ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди. Дастлабки икки даврани умумий 1:4 ҳисобида бой берган Андрей Мартемьянов шогирдлари учинчи 20 дақиқаликда рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди ва овертаймларда ҳам гол  киритиб, иродали ғалабани қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, бу "Автомоболист"нинг мавсумдаги кетма-кет ўнинчи ғалабаси бўлди.

Қуйида шу ва бошқа ўйинларда қайд этилган натижалар билан таништирамиз.

"Металлург Магнитогорск" - "Северсталь" (Череповец) 2:1

"Автомобилист" (Екатеринбург) - "Локомотив" (Ярославль) 5:4 ОТ

"Слован" (Братислава) - "Спартак" (Моска) 1:4

"Динамо" (Рига) - "Йокерит" (Хельсинки) 2:1 ОТ

ЦСКА (Москва) - "Сочи" 2:1