КХЛ. ЦСКА кутилмаганда мағлуб бўлди,
Ads

Кун доирасидан ўтган беллашувларда кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Москванинг ЦСКА клуби кутилмаганда ўз майдонида Череповецнинг "Северстель" жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу Игорь Никитин шогирдларининг янги аренадаги кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди. "Армиячилар" бундан олдин "ЦСКА-Арена"да "Локомотив"га имкониятни бой берган эди.

Екатеринбургнинг "Автомобилист" жамоаси эса мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда. Андрей Мартемьянов шогирдлари кеча Челябинскда "Трактор"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўзларининг мағлубиятсиз одимларини давом эттиришди.

Қуйида шу ва бошқа ўйинларда қайд этилган натижалар билан таништирамиз.

КХЛ. Мунтазам чемпионат

"Трактор" - "Автомобилист" 1:4

"Авангард" - "Металлург" Магнитогорск 0:1

"Слован" Братислава - "Динамо" Москва 3:2

ЦСКА - "Северсталь" 1:2.