“Кёльн” қишда Шюррлени ижарага олмоқчи
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Андре Шюррле “Кёльн”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра кёлнликлар 26 ёшли германиялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шюррле жароҳатидан сўнг жорий мавсум бирорта ҳам учрашувда майдонга тушганича йўқ.