Ла Лига, 14-тур. “Севилья” кутилмаганда “Гранада”га ютқазиб қўйди

 

Испания чемпионати 14-тур илк ўйини кутилмаган натижа билан бошлади.

Кучли учликда бораётган “Севилья” сафарда “Гранада” меҳмони бўлди ва кутилмаганда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Перейра ҳисобни очган бўлса, Ломбан 56-дақиқада ҳисобни оширди. "Севилья" аъзоси Бен-Йеддер ўйин якунида пенальтидан ҳисобни қисқартирди. 

Гранада – Севилья 2:1

Голлар: 1:0 – 27 Перейра, 2:0 – 56 Ломбан, 2:1 – 90 Бен-Йеддер.

Гранада – Очоа, Ломбан, Фулькье, Сонье, Силва, Карсела-Гонсалес, Агбо (Маркес, 77), Перейра, Серджи Сампер, Бога (Куэнка, 75), Кравец (Понсе, 86).

Севилья – Рико, Пареха, Меркадо (Сарабия, 69), Мариано, Рами, Краневиттер (Иборра, 55), Витоло, Корреа (Бен-Йеддер, 69), Нзонзи, Васкес, Вьетто.

Огоҳлантиришлар: Перейра (28), Силва (34), Карсела-Гонсалес (40), Васкес (44), Иборра (64), Маркес (81).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!