Ла Лига. 10 киши ўйнаган "Реал" мавсумдаги 4-мағлубиятини қабул қилиб олди
Испания Ла Лигаси 21-тур учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Амалдаги чемпион "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилди. Ўйин меҳмон жамоанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ҳисобни тезкор гол билан Марко Асенсио очди. Крооснинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган испаниялик дарвозабонга имконият қолдирмади. Меҳмонлар орадан кўп ўтмай тарози паллаларини тенглаштиришга муваффақ бўлди. Хосе Луис Моралес гол муаллифи. Ўйиннинг 64-дақиқасида мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Нуқта қаршисига келган Рохер Марти Куртуага енгилди. Шунга қарамай, айнан Марти 78-дақиқада жамоасига муҳим 3 очко келтирган голни киритди.
Мавсумдаги 4-мағлубиятини қабул қилиб олган "қаймоқранглилар" очколари сони 40 талигича қолди. Ҳозирча, мадридликлар онлайн жадвалда 2-ўринда бормоқда. Меҳмондан ғалаба билан ортга қайтадиган "Леванте" ҳисобида 26 очко мавжуд.
- 90+4'
Учрашув якунланди! "Реал" ўз уйида бир киши кам бўлиб қолган ҳолда минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'
Ферлан Менди ҳужумда фол қайд этди.
- 90+1'
Энис Бардининг унчалик кучли бўлмаган зарбаси дарвоза устунига тегди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Каземиро сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 89'
Тони Кросс ҳужумда фол қайд этди.
- 87'
Лука Модрич жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
- 84'
"Леванте"да ҳам ўзгариш: Марти Рохер ўрнига Рубен Везу ўйинга қўшилди.
- 83'
"Реал"да яна юир ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Мариано Диас ўйинга қўшилди.
- 82'
"Реал" сафида ўзгариш: Марко Асенсио ўрнига Серхио Аррибас ўйинга қўшилди.
- 81'
"Реал" футболчилари гол ўтказиб юборганидан сўнг ўйин темпини янада оширди. Прессинг юқори.
- 78'
ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Леванте" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Марти Рохернинг ажойиб зарбаси олдида Куртуа ожиз қолди.
- 75'
Тони Кросс бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради
- 74'
Марко Асенсио жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.
- 72'
Гонсало Мелеро сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 70'
Кросс амалга оширган бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келди. Бироқ якун мадридликларнинг фойдасига ишлади.
- 67'
Энис Бардининг бурчакдан узатган тўпига ҳеч ким эга чиқа олмади.
- 64'
Марти Рохер пенальтидан унумли фойдалана олмади! Куртуадан дахшатли сейв!
- 63'
Пенальти! "Реал" дарвозасига пенальти белгиланди!
- 61'
"Реал" ҳам ўзгаришларни амалга оширади: Азар ўрнига Винисиус Жуниор ўйинга қўшилди.
- 61'
"Леванте"да яна бир ўзгариш: Серхио Леон ўрнига Энис Барди ўйинга қўшилди.
- 60'
"Леванте"да ўзгариш: Микаэль Мальса ўрнига Рубен Рочина ўйинга қўшилди.
- 58'
Лука Модрич ва Рафаель Варан ажойиб шериклардек ҳаракат қилишди, футболчиларнинг бу ҳаракати "тики-така"ни эслатиб юборди.
- 56'
Моралес яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 53'
Асенсио жарима майдони ичидаги Бенземага тўпни ошириб берди, бироқ Бензема зарба бера олмади. Ҳимоячилар фаоллик қилишди.
- 50'
"Леванте" аъзоси Микаэль Мальса сариқ карточка олди.
- 49'
Моралес бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 48'
Жозе Моралес жарима майдони ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ унга эга чиқувчи футболчи топилмади.
- 46'
2-бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+1'
Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Карлос Клерк бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ муваффақиятсиз.
- 41'
Карлос Клеркнинг берган зарбаси чап устунга тегди!
- 40'
Моралес ҳужумда фол қайд этди.
- 38'
Бензема жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, ҳамма пенальтига ишора қилганди, бироқ ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди!
- 36'
Хорхе Мирамон ўта кучли узатма амалга оширди, унга ҳеч ким эга чиқа олмади.
- 33'
ГОООООООООООЛЛЛ!!! Шунчаки жарима майдони ичига ёриб кирилди ва дарвозанинг тўққизлик бурчаги ишғол қилинди! Моралес гол муаллифи. 1-1!
- 31'
Жозе Моралес жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, Куртуа унга эрта эга чиқди.
- 28'
Серхио Постиго (Леванте) ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди!
- 26'
"Леванте" аъзоси Мартин Рухер жарима майдончаси ичига тўпни узатди, Куртуа унга ҳаммадан биринчи эга чиқди.
- 23'
Азар ва Асенсио "девор" услубида ажойиб ўйнашди, хавфли ҳужум ташкил этилиши мумкин.
- 20'
"Леванте" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 18'
Хорхе Мирамон жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.
- 16'
"Реал" ажойиб жамоавий ўйин кўрсатмоқда. 10 киши бўлиб қолганига қарамай, "Бланкос" ўйинда устунликка эришмоқда.
- 12'
Куртуадан даҳшатли сейв! Дарвозабон бирозгина кечикканда гол бўлиши шубҳасиз эди!
- 11'
Қизил карточка! Милитао майдонни тарк этади!
- 10'
ВАРдаги видеотакрорга мурожаат давом этмоқда.
- 9'
ВАР! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади! Эдер Милитао рақибига нисбатан ўта қўпол тарзда ўйин қоидасини бузди ва қизил карточка кўрсатилиши мумкин!
- 6'
"Леванте" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 4'
Бензема жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни бартараф этди.
- 2'
Лука Модрич ва Каземиро тандемда ажойиб ўйнашди, улар ташкил этган ҳужум ҳам анча хавфли чиқди.
- 1'
Ҳакам хуштаги янгради ва учрашувга старт берилди
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг "Реал" ва "Леванте" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Баҳсни сизлар билан бирга Абдулла Маннонов кузатиб боради
Фикрлар