Ла Лига. 7 та гол урилган ўйинда "Атлетико" ғалаба қозонди
"Атлетико" Ла Лиганинг 32-турида "Вальядолид"ни ўз майдонида қабул қилиб, 5:2 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 20-дақиқада Молина ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Хименес орадаги фарқни иккитага оширди. 38-дақиқада Мората ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Жавоб голларини Ларин ва Эскудеро киритди. Ўйин сўнггида Фернандес ўз дарвозасини ишғол қилди ва қўшиб берилган дақиқаларда Депай ўз номини таблога ёздириб қўйиб, ҳисобни 5:2 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа, "Атлетико" 3 очкони қўлга киритди. Эндиликда, "матрасчилар" "Реал"дан 2 очко ортда бормоқда.
Фикрлар