Ла Лига 7-тур: Амалдаги чемпион -
Ads

Бугун Испания  Ла Лигасининг 7-туридан ўрин олган билар қатор баҳслар бўлиб ўтади. Жумладан, амалдаги чемпион ҳисобланган “Барселона” ўз мацдонида Бильбаонинг “Атлетик” клубини қабул қилади.

Учрашувига оид қизиқарли фактлар:

- “Барселона” Ла Лига доирасида ўз майдонида ўтказилган 39та ўйинидан буён мағлуб бўлмаяпти.

- “Атлетик”нинг ғалабасиз серияси эса 4та ўйиндан буён давом этмоқда.

- “Барселона” 5та ўйиндан буён ўз майдонида “Атлетик”ни мағлубиятга учратиб келмоқда.

- Ўтган мавсум “Барселона” ҳар иккала ўйинда ҳам “Атлетик”нинг 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

"Барселона" – "Атлетик"

Стадион: "Камп Ноу" (Барселона, Испания)

Бошланиш вақти: 19:15

Бош ҳакам: Сантьяго Хайме Латре (Сариньена)

Тахминий таркиблар:

"Барселона": тер Штеген – Роберто, Пике, Лангле, Альба, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Дембеле, Л.Суарес, Месси.

"Атлетик": Унай – Маркос, Альварес, Мартинес, Берчичи, Дани Гарсия, Беньят, Рауль Гарсия, Сусаета, Муньяин, Уильямс.