Ла Лига. "Атлетико Мадрид" "Барселона"дан сўнг "Атлетик Бильбао"га ҳам имкониятни бой берди

CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 15-турида Диего Симеоне бошқарувидаги "Атлетико Мадрид" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни қабул қилиб, минимал 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 
 
Тўқнашувдаги ягона гол ҳам 85-дақиқада Алекс Беренгер томонидан киритилди. Ушбу гол бильбаоликларга муҳим 3 очкони тақдим этди. 
 
Эслатиб ўтамиз, "матрасчилар" ушбу беллашувдан сўнг 31 очко билан 4-ўринда қолди. "Атлетик" эса очколар сонини 23 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди.

Tecno

  • Испания - Ла Лига
  • Regular Season
13258.png

Атлетик Клуб

  • Álex Berenguer 85'
Тугаган
1 : 0

07.12.2025 01:00

7980.png

Атлетико Мадрид

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!