Ла Лига. "Атлетико" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, "Реал"дан ўтиб кетди

Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Кадис" баҳси мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Учрашувда Гризманн дубль қилган бўлса, Мората, Карраско ва Молина биттадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Жавоб голини эса 72-дақиқада Лосано киритди.

3 очкони қўлга киритган "Атлетико" турнир жадвалида "Реал"ни қувиб ўтиб, 2-ўринга кўтарилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!