![](https://static.sports.uz/crop/44d2b204085f5a6ee25ea3871f25f7b0.jpg)
Ла Лига. "Барселона" дербида қийин ғалабага эришди
Испания Ла лигасининг 19-туридан ўрин олган "Жирона" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Беллашувдаги ягона голни Педри ўз ҳисобида ёздириб қўйди. 61-дақиқада Албанинг узатмасидан кейин ярим ҳимоячи деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
Ушбу ғалабадан кейин каталонияликлар очколар сонини 47тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.
Фикрлар