Ла лига.
Ads

Ҳозиргина Испания Ла лигаси 24-туридан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Эйбар” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйиннинг 16-дақиқасида Луис Суарес ва 89-дақиқада Хорди Алба томонидан киритилган  голлар каталонияликларга ғалаба келтирди.

Қайд этиш жоиз, мезбонлар 66-дақиқадан э`тиборан майдонга бир киши кам бўлиб қолишган эди.

Испания Ла лигаси. 14-тур

Эйбар – Барселона 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 16 Суарес, 0:2 – 88 Альба.

Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Рамис (Ломбан, 46), Хосе Анхель, Пенья, Дани Гарсия, Диоп (Эскаланте, 74), Жордан (Шарлес, 83), Орельяна, Инуи, Кике.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 74), Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 90), Бускетс, Ракитич, Иньеста (Коутиньо, 63), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Иньеста (48), Орельяна (58), Диоп (66).

Четлатиш: Орельяна (66).