Асосий мазмунга ўтиш

Ла Лига. "Барселона" Каталония дербисида ғалаба қозониб, пешқадамликни мустаҳкамлади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Учрашув якунланди.

Ла Лиганинг 31-турида Каталония дербиси бўлиб ўтди.

Унда "Барселона" ўз уйида "Эспаньол"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 9-дақиқадаёқ Ферран Торрес ҳисобни очган бўлса, айнан унинг ўзи 25-дақиқада орадаги фарқни иккитага оширди. Меҳмонлар футболчиси Лосано 56-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Асосий вақт якунланиш арафасида эса Ламин Ямал ва Рэшфорд ўз номини таблога ёздириб, ҳисобни йириклаштирди — 4:1.

Шу тариқа, Ханси Флик шогирдларининг очколари сони 79 тага етди ва улар иккинчи ўриндаги "Реал Мадрид"дан 9 очкога илгарилаб кетди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ