Ла Лига дебютанти ўзига янги бош мураббий топди

Янги мавсумда Испания Ла Лигасида иштирок этадиган "Уэска" клуби Лео Франкони жамоа бош мураббийи сифатида расман таништирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 41 ёшли аргентиналик мутахассис ушбу лавозимда яқиндагина “Эспаньол”га ўтиб кетган Рубининг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, "Уэска" Лео Франконинг шахсий мураббийлик фаолиятидаги илк жамоа ҳисобланади. Асли дарвозабон ҳисобланган Франко футболчилик фаолияти давомида   "Индепендьент", "Мальорка", "Атлетико", "Галатасарой", "Сарагоса", "Сан-Лоренсо" ва "Уэска" клубларида тўп сурган. У шунингдек Аргентина терма жамоаси сафида 5та учрашувда иштирок этган.