Ла Лига. "Эл-класико"ни бошқариб борадиган ҳакам маълум бўлди

BEPUL PROPAN

Испания Ла Лигаси 35-турида Мадриднинг "Реал" клуби сафарда Каталониянинг "Барселона" сига қарши бахс олиб боради. Бу бахсни ким  бошқариши маълум бўлди.  

Эл-класикода Алехандро Эрнандес Эрнандес бош ҳакам сифатида ишлайди. Бу учрашув Ла Лига чемпионлиги йўлидаги муҳим баҳс ҳисобланади. 

34-турдан кегин "кўк-анорранглилар" 79 очко билан жадвалда етакчи бўлиб турибди. "Қаймоқранглилар" эса 75 очко жамғариб, иккинчи поғонада.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Реал" учрашуви 11 май куни соат 19:15да старт олади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!