Ла Лига. Фелишнинг ягона голи "Барселона"га 3 очко тақдим этди

Ла Лиганинг 15-турида "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ягона голни Фелиш урди. Вингер 28-дақиқиқада Рафиньянинг пасини қабул қилиб олди ва Облак дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа, "Барса" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 3-ўринга қайтди. "Атлетико" эса 4-поғонага тушиб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!