Ла Лига. Каземиронинг дубли "Реал"га 3 очко келтирди

"Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 57-дақиқада Каземиро ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Люк Де Йонг мувозанатни тиклашга эришди. Аммо бразилиялик ярим ҳимоячи 60-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди ва жамоасига 3 очко келтирди.

Шу тариқа мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 43 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 35 очкоси бор андалусияликлар эса 4-поғонадан жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!