Ла Лига клуб жаҳон чемпионини Испанияга қайтармоқчи

“Реал” ва “Ювентус” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Сами Хедира яна Испания Ла Лигасига қайтиши мумкин.

TodoFichajes нашрининг ёзишича, 34 ёшли германиялик футболчининг хизматларига “Бетис”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Томонлар бу борадаги музокараларни аллақачон бошлаб юборган. Футболчи испан клубига ўтишга розилик ҳам билдирган.

Хедира мавсумни “Герта” клубида ўтказмоқда. У берлинликлар сафига жорий йилнинг февралида кўчиб ўтган эди.

Сами Хедира Германия терма жамоаси сафида 2014 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. У Бундестимда жами 77 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 7 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!