Ла Лига клубида яқин кунлар ичида истеъфо бўлиши кутилмоқда
Испаниянинг “Севилья” клуби Хулен Лопетегини ишдан бўшатишга яқин келмоқда. Клуб Чемпионлар Лигасининг навбатдаги турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув катта эҳтимол билан Лопетеги учун сўнггиси бўлиши кутилмоқда.
Ҳулен 2019 йилдан буён клубни бошқариб келмоқда. У жорий мавсум ёмон натижалар билан жамоа эгаларининг ишончини йўқотган. “Севилья” барча чемпиоанатларда 9 та учрашув ўтказиб, 1 та ғалаба қозонди, 3 дуранг ва 5 марта мағлубиятга учради.
“Marca” нашри бераётган маълумотларга кўра, “Севилья” Лопетеги ўрнига мураббий топган. Бу - Хорхе Сампаоли. У 2017/2018 йилги мавсумда ҳам ушбу клубни бошқарган. Бундан ташқари мураббий “Марсель”, Аргентина ва Чили каби терма жамоаларни ҳам бошқарган.
Фикрлар