Ла Лига клубига янги бош мураббий тайинланди

Депортивонинг "Алавес" клуби ўзининг расмий сайтида Асьер Гаританони жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди.

Унга кўра басклар 49 ёшли испаниялик мутахассис билан 2020 йилнинг ёзигача шартнома имзолашган.

Маълумот учун, Гаритано бундан аввал "Реал Сосьедад" ва "Леганес" каби жамоаларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, “Алавес” жорий мавсум Ла Лигани 11-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!