
Ла Лига. Мавсумнинг илк учрашувида "Райо Вальекано" "Жирона"ни таслим этди
Испания Ла Лигасининг 1-туридан ўрин олган "Жирона" - "Райо Вальекано" ўртасидаги беллашувда Мадрид клуби каталонияликларни 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлаб учрашувнинг 18-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Де Фрутос Хорхе ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса голдан илҳомланган мадридликлар иккинчи голни ҳам уришди. Бўлим сўнггида эса Иси Палазóн ҳисобни йириклаштириб, жамоасининг бўлимга ғалаба билан кетишини таъминлади. Иккинчи бўлимни эса каталонияликлар ҳужумкор бошлаган ҳолда, 57-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Голга эса Жоэль Рока муаллифлик қилди.
Ушбу ғалаба орқали "Райо Вальекано" 3 очкони қўлга киритиб, турнирда вақтинчалик пешқадам бўлиб олди.
- Испания - Ла Лига
- Regular Season

Жирона
- Joel Roca 57'
Окончен
1
:
3
15.08.2025 22:00

Райо Вальекано
- Álvaro García 20'
- Jorge de Frutos 18'
- Isi Palazón 45'
Комментарии