Ла Лига президенти: Мен Неймар қайтмаслигини истаган бўлар эдим

Ла Лига президенти Хавьер Тебас ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг "Барселона"га қайтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Мен Неймарнинг Ла Лигага қайтишини истамаган бўлардим. У наъмунали шахс эмас. Тўғри, у ажойиб футболчи бўлиши мумкин, аммо... Биз ўз имижимизни яратиш устида жуда кўп иш олиб бордик ва уни ўзгартиришни истамаймиз", - деб Тебаснинг сўзларини келтириб ўтди Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 2017 йил ёзида 222 млн евро эвазига ПСЖ сафига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!