Ла Лига президенти Тебас «Реал»га жавоб берди: Ёлғон гапириш ва манипуляцияни бас қилинг

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Real Madrid TV эфирида чиққан, «Барселона»нинг Audiovisual New Aged компаниясига 4,5 миллион евро миқдоридаги қарзига оид ҳужжат ҳақидаги материалга жавоб қайтарди. Лига раҳбари ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида Тебас билан боғлиқ деб кўрсатилган ушбу компанияга мадридликлар томонидан ҳам йирик маблағ ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни эълон қилди.

«Audiovisual New Aged компаниясига мадридликлар томонидан амалга оширилган пул ўтказмаларига оид икки мисолни тақдим этаман. 2011–2013 йиллар оралиғида клубнинг ушбу фирмага йўллаган тўловлари жами 7 513 333,55 еврони ташкил этган. Ҳа, айнан ўша компания, «Барселона»га ёрдам бергани айтилган фирма. Қанчалик кутилмаган ҳолат!» — деб ёзди Тебас.

Лига президенти «Реал» билан боғлиқ икки шахс — JAS ва Читин дель Вальедан бу операцияларнинг мақсади юзасидан изоҳ талаб қилди. Шунингдек, у Читиндан 2018 йил 9 май санаси билан юборилган хат мазмуни ва уни ёзиш бўйича кўрсатмаларни ким берганини тушунтиришни сўради.

Тебас ушбу ҳужжатларни «Реал» раҳбариятига ҳам юборишни таклиф қилиб, клубдан яна бир бор очиқ-ойдин муносабат билдиришини истади.

«Ҳужжатларни уларга етказинг ва янги видео тайёрлашсин. Бу сафар ҳозирча яширилаётган жиҳатларни тушунтиришсин. Давоми бор... ёлғон ва манипуляцияни бас қилиш керак», — дея хулоса қилди Ла Лига раҳбари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!