Ла Лига раҳбари: Суарес жазоланиши керак
Ads

Испания Ла Лигаси раҳбари Хавьер Тебас Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг “Жирона”га қарши баҳсда атайин сароқ карточка олганликда айблади.

“Суарес атайин огоҳлантириш олиши учун қилган ҳаракати боис, жазоланиши керак. Агарда, у бешинчи карточкасини олганда кейинги турда “Лас-Пальмас”га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юбориб, келгуси турда “Атлетико” билан баҳсда “тоза” ҳолда ўйнар эди.

Биз Ла Лигада бунақа ҳолат бўлишини истамаймиз. Мен Ла Лигада бу каби қаллобликлар бўлмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман”, – деб Тебаснинг сўзларини келтириб ўтди Football Espana нашри.

Минбар

Барча блоглар