
Ла Лига. "Реал" 2 дақиқа ичида камбек амалга ошириб, ғалаба қозонди
Испания Ла Лигасининг 3-турида Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" "Мальорка" билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Дастлаб тўқнашувнинг 18-дақиқасида Ведат Мурики ҳисобни очди. 37 ва 38-дақиқаларда Арда Гюлер ва Винисиус Жуниор голлар уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди ва ғалаба қозонишини таъминлади.
Килиан Мбаппе учрашув давомида 2 та гол урган эди. Лекин иккиси ҳам офсайд сабаб бекор қилинди. Бундан ташқари, туркиялик истеъдод ҳам дублни расмийлаштирди, аммо бош ҳакам VAR'ни текширганидан сўнг тўп қўлга текканини аниқлади.
Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" навбатдаги учрашувини 13 сентябрь куни "Реал Сосьедад"га қарши ўтказади.
- Испания - Ла Лига
- Regular Season

Реал Мадрид
- Vinicius Junior 38'
- Arda Güler 37'
Тугади
2
:
1
31.08.2025 00:30

Мальорка
- Vedat Muriqi 18'
Фикрлар