Ла Лига. “Реал” Мадрид дербисида “Атлетико”дан устун келди

Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги Мадрид дербиси якунланди.  

Бу турда “қироллик клуби” ўз уйида “матрасчилар”ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлаб учрашувнинг 33-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Лукман ҳисобни очишга эришган бўлса, 52-дақиқада “қаймоқранглилар” етакчиси Винисиус пенальтидан гол киритиб мувозанатни тиклади. Орадан 3-дақиқа вақт ўтиб, Вальверде “қироллик клуби”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Баҳснинг 66-дақиқасида Молина “матрасчилар”нинг иккинчи голлини ўз номига ёздириб қўйди. Винисиус 72-дақиқада дубль расмийлаштириб “Реал”га муҳим 3 очкони тақдим этди.

Бу ғалабадан сўнг Арбелоа шогирдлари очколар сонини 69 тага етказиб олди. Айни вақтда мадридликлар турнир жадвалида 2-поғонани эгаллаб турибди.

  • Испания - Ла Лига
  • Жорий мавсум
3468.png

Реал Мадрид

  • Federico Valverde 55'
  • Vinicius Junior 72'
  • Vinicius Junior 52'
Тугаган
3 : 2

01:00

7980.png

Атлетико Мадрид

  • Nahuel Molina 66'
  • Ademola Lookman 33'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!