Ла Лига. "Реал Мадрид" қийинчиликсиз ғалаба қозониб, "Барса" билан фарқни 1 тагача қисқартирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания Ла Лигасининг 19-турида Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" сафарда "Атлетик Бильбао" билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб, тўқнашувнинг 7-дақиқасида Мбаппе ўзининг техникасини намойиш этган ҳолда, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 42-дақиқада эса Килианнинг боши билан узатган тўпини Камавинга голга айлантирди. Иккинчи 59-дақиқасида эса франциялик форвард дублни расмийлаштириб, ўйинга нуқта қўйди ва жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" ушбу баҳсдан сўнг очколар сонини 36 тага етказди ва "Барселона" билан фарқни 1 тагача қисқартирди.

  • Испания - Ла Лига
  • Жорий мавсум
13258.png

Атлетик Клуб

Тугаган
0 : 3

03.12.2025 23:00

3468.png

Реал Мадрид

  • Eduardo Camavinga 42'
  • Kylian Mbappé 59'
  • Kylian Mbappé 7'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!