Ла Лига. "Реал Мадрид" Вальверденинг сўнгги дақиқада киритган голи эвазига ғалаба қозонди
Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган баҳсда "Сельта" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб, мадридликлар аъзоси Тчуамени ҳисобни очди. Аммо 25-дақиқада Иглесиас Куртуа дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида эса Федерико Вальверде катта саҳнага чиқди ва ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, Альваро Арбелоа шогирдларининг очколари сони 64 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
- Испания - Ла Лига
- Жорий мавсум
Сельта де Вига
- Borja Iglesias 25'
Тугаган
1
:
2
01:00
Реал Мадрид
- Aurélien Tchouaméni 11'
- Federico Valverde 90'
Фикрлар