Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига зафар қучди ва пешқадамга айланди!
Испания Ла Лигасининг 21-турида Альваро Арбелоа бошқарувидаги "Реал Мадрид" "Вильярреал" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 47-дақиқасида Килиан Винисиуснинг ажойиб юришидан сўнг ҳисобни очди. Тўқнашувнинг 90+4-дақиқасида эса Мбаппенинг ўзи пенальти ишлади ва ундан фойдаланиб, дублни расмийлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 51 тага етказиб олиб, "Барселона"ни қувиб ўтди ва пешқадамга айланиб олди. Каталонияликлар ҳисобида 49 очко мавжуд ва жамоа бу турдаги ўз учрашувини энди ўтказади.
- Испания - Ла Лига
- Жорий мавсум
Вильярреал
Тугаган
0
:
2
25.01.2026 01:00
Реал Мадрид
- Kylian Mbappé 47'
- Kylian Mbappé 90'
Фикрлар