Ла Лига. Салкам 100-дақиқада урилган гол "Атлетико"га муҳим 3 очкони тақдим этди
Ла Лига 32-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Эспаньол" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлабки гол "матрасчилар" вакили Карраско ҳисобига ёзилди. Ҳисобни тенглаштирувчи голга Де Томас муаллифлик қилди. 90+9-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада хакам каталонияликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу пенальтини яна ўша Карраско аниқ амалга ошириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "Атлетико"нинг очколари сони 60 тага етди. Жамоа айни пайт 4-поғонада бормоқда.
"Эспаньол" ҳисобида 39 очко мавжуд бўлиб, клуб 11-ўринни банд этган.
Фикрлар