
Ла Лига. Сетьен "Барса" учун қасос олди ёҳуд "Вильярреал" "Реал"ни таслим этди
Ла Лиганинг 28-турида "Реал" "Вильярреал"ни ўз майдонида қабул қилди ва 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб, Торрес 16-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бўлим сўнггида Чуквуезе ҳисобни тенглаштирди. 48-дақиқада Винисиус жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Моралес ва Чуквуезе биттадан ўз ҳисобига гол ёздириб, мезбонлар кичик камбэк амалга оширишга муваффақ бўлди.
Ўз уйига 3 очко билан қайтган "Вильярреал" турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. "Реал" эса 59 очко билан иккинчи ўринни банд қилиб турибди.
- Примера Дивизион
- 28-тур
Реал Мадрид
- Пау Торрес 16' (автогол)
- Винисиус Жуниор 48'

2
:
3
09.04.2023 00:00
Вильярреал
- Самуэль Чуквуэзе 39', 80'
- Хосе Луис Моралес 70'
Фикрлар