Ла Лига. Сёрлотнинг биринчи бўлимда киритган икки голи "Атлетико"га ғалаба келтирди

CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 14-турида "Атлетико Мадрид" "Рияд Эйр Метрополитано" стадионида "Реал Овьедо"ни қабул қилиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонди (2:0). 
 
Баҳсдаги икки голга ҳам Александер Сёрлот ҳам муаллифлик қилди. Дастлабки гол 16-дақиқада киритилган бўлса, норвегиялик ҳужумчи иккинчи голини 26-дақиқада йўллади. 
 
Эслатиб ўтамиз, "матрасчилар" беллашувдан сўнг очколар сонини 31 тага етказиб олиб, 3-ўринга чиқиб олди ва "Барселона" билан 3, "Реал Мадрид" билан эса фарқни 1 очкогача қисқартирди. Шунингдек, "Вильярреал"дан 2 очко кўп тўплаган. Бироқ, "Реал" ва "Вильярреал" бу турдаги ўз учрашувини бугун ўтказади.

Tecno

  • Испания - Ла Лига
  • Regular Season
7980.png

Атлетико Мадрид

  • Alexander Sørloth 16'
  • Alexander Sørloth 26'
Тугаган
2 : 0

30.11.2025 01:00

93.png

Реал Овьедо

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!