Ла Лига. “Валенсия” ишончли ҳисобда ғалаба қозонди ва “Реал”дан ўзиб кетди
Ads

Бугун Испания Ла лигасида 29-тур ўйинлари давом эттирилди. “Валенсия” бу тур ўз майдонида “Алавес”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалаба эвазига “Валенсия”нинг очколари сони 59 тага етди ва “кўршапалаклар” вақтинчалик бўлсада, “Реал”ни ортда қолдириб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олишди.

Испания Ла Лигаси. 29-тур

Валенсия – Алавес 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 19 Родриго, 2:0 – 33 Дзадза, 2:1 – 49 Собрино, 3:1 – 54, автогол Лагуардиа.

Валенсия – Нето, Гарай (Мурильо, 46), Гайя, Монтойя, Габриэл, Солер, Парехо (Максимович, 84), Кондогбиа, Гонсалу Гедеш, Родриго (Вьетто, 72), Дзадза.

Алавес – Пачеко, Эли, Дуарте, Агиррегабириа, Лагуардиа, Ману Гарсия, Пина, Педраса (Ибаи Гомес, 60), Перес, Собрино (Бурги, 72), Мунир (Гвидетти, 60).

Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (45), Пина (56).