Ла Лига. "Вильярреал" - "Барселона" учрашуви жанговар дуранг билан якунланди

"Эстадио де Ла Керамика" стадионад кечган учрашув голларга бой ўтди ва якунда 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилди.

Филипе Коутиньо, Малком, Месси ва Суареслар томонидан киритилган голларга мезбонлар сафида Чуквуэзе, Токо Экамби, Иборра ва Карлос Баккалар жавоб қайтаришди.

Шу тариқа "Барселона" ҳисобидаги очколар сони 70 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Сариқ сув ости кемаси" эса 30 очко билан 17-поғонани банд этию турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!