Ла Лига. Винисиуснинг дубли "Реал" ғалабаси учун етарли бўлмади
Испания Ла Лигаси 2-туридан ўрин олган "Леванте" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Унда 3:3 ҳисобида жанговар дуранг қайд этилди.
"Қаймоқранглилар" сафида Гарет Бэйл тезкор голи билан ҳисобни очган бўлса, Винисиус Жуниор дубль муаллифига айланди. Мезбонлар таркибида Рохер Марти, Хосе Кампанья ҳамда Робер Пьер Куртуа дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, "Леванте" посбони Аитор Фернандес қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Шу тариқа, "қироллик клуби" иккинчи турда дуранг қайд этди.
- 90+6'
Учрашув якунланди. "Реал" сафардан бир очко билан қайтадиган бўлди
- 90+4'
Асенсионинг зарбасини ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқб кетди
- 90+3'
Родриго ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 90'
Ўйинга 6 дақиқа қўшиб берилди
- 88'
Тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйган дарвозабон Рекарте-Айтор Фернандес қизил карточка олиб майдондан четлатилди
- 85'
ГООООООООООЛ! "Реал" яна ҳисбни тенгалштирди, Бу сафар ҳам Винисиус
- 83'
ВУУУҲ! Алехандро Кантеронинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди
- 81'
Вальверде ўрнига Лука Йович майдонга тушди
- 79'
ГООООООЛ! Робер Пиер майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Сўнгги дақиқалар ёнади
- 77'
Ўйин давом этади
- 76'
Cooling Break!
- 74'
ГООООООООЛ! Каземиронинг пасидан сўнг Винисиус Жуниор ҳисобни теглаштирди.
- 68'
Винисиуснинг узатмаси анча кучли чиқди. Тўпга ҳеч ким ета олмади
- 66'
Лукас Васкес ўрнига жароҳатидан тикланган Карвахаль туширилди
- 66'
"Реал" тўпни назорат қилмоқда, бироқ айтарли ҳужум ҳозирча йўқ
- 60'
"Реал"да 3та ўзгариш бўлади. Родриго, Винисиус ва Асенси майдонга туширилди. Иско, Азар ҳамда Бэйл учун бугунги ўйин якунланди
- 59'
Эдер Милитао огоҳлантирилди
- 57'
ГОООООЛ! Хосе Кампанья ҳужумчни чиройли тарзда якунлаб қўйди."Реал"га иккинчи бўлимда нимадир бўлмоқда...
- 52'
Азарнинг ерлатиб йўллаган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
- 50'
Моралеснинг узатмасини "Реал" футболчилари қайтариб юборди
- 46'
Марти Рохер тўпни қабул қилиб олди ва пастки бурчакка кучли зарба йўллаб ҳисобни тенлаштирди
- 46'
ГООООООЛ! "Леванте" иккинчи бўлимни тезкор гол билан бошлади
- 46'
Иккинчи тайм старт олди!
- 45+3'
Биринчи бўлим якунланди!
- 45+2'
Вальверде тезликда рақиб майдонига ёриб кирмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячи осонликча тўхтатиб қолди
- 45+3'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 42'
"Реал"да қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Бензема ўйин ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 40'
Гонсало Мелеро огоҳлантирилди
- 35'
Исконинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи...
- 31'
Алабанинг жарима майдони ташқарисидан йўлаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 30'
Исконинг узатмасини ҳимоячилар томонидан бартараф этилди
- 28'
Карлос Клерк огоҳлантирилди
- 24'
Каземиро жарима майдони ичига узун пас берди, лекин жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди.
- 21'
"Реал" футболчилари тўпни назорат қилмоқда
- 19'
Луис Моралес рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди
- 15'
Бензема дарвоза томон зарба йўллашга ҳаракат қилди, бироқ қулай вазиятга чиқа олмади
- 13'
Каземиронинг узатмасига Азар ета олмади. Акс ҳолда ҳавфли вазият гувоҳига айланишимиз мумкин эди
- 10'
Луис Моралеснинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди
- 5'
ГОООООООООООООООООООЛ! Карим Бензема қанотдан кириб бориб, тўпни Бейлга узатди. Гарет осонликча дарвозани ишғол қилди
- 4'
Луис Моралеснинг зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди
- 2'
Гарет Бейлдан узатма. Тўп ҳеч ким йўқ жойга бориб тушди
- 1'
Учрашувга старт берилди!
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари бироздан сўнг биз орзиқиб кутган "Реал" иштирокидаги ўйин бошланади. Учрашувни ушбу саҳифа орқали матнли трансляция қилиб борамиз
Фикрлар